• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда яна қурилиш муаммоси: Ўз уйидан қувилаётган самарқандлик оила вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовдан нажот кутмоқда

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд шаҳар Нодирабегим кўчаси 4-уй 12-хонадонда яшовчи фуқаролар Сафарали Эшонқулов ва Садаф Гадоевалар мурожаат қилиб, 30 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келаётган уйини «Темп строй торг» МЧЖ томонидан мажбурий тарзда бузиб ташланаётганлигини билдириб ўтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди. Уй муаммоси сабабли 2018 йилнинг 22 декабрь куни Сафарали Эшонқулов бош мия қон айланишининг бузилиши натижасида оғир бетоб бўлиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали шошилинч неврология бўлимида ётиб чиққанлиги, шифокорнинг тавсиясига кўра ортиқча ҳаракат мумкин эмаслиги сабабли аризачининг ўғли Фурқат Муҳаммадиев юзага келган муаммолар ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчилар яшаётган Самарқанд шаҳридаги Нодирабегим кўчаси 2 ва 4-уйлар ўрнига Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими Воҳид Раҳимовнинг 2017 йил 14 августдаги №1491-Қ сонли қарори асосида турар жой бинолари қуришга рухсат берилиши белгиланган. Мазкур қарорнинг 2-қисмида ушбу манзилда яшовчи фуқароларнинг розилик хатларини олиш шарти билан замонавий архитектура лойиҳаси ҳужжатлари асосида 5 қаватли турар жой бинолари қуришга рухсат берилган. Фурқат Муҳаммадиевнинг билдиришича, қурувчи ташкилот фуқароларнинг розилигини олмасдан туриб, уларни кўчиб кетишга мажбур қилишмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Биз яшаб келаётган уй 2 қаватли бўлиб, 12 хонадондан иборат. Бу ерда ота-онам, турмуш ўртоғим, фарзандларим, қолаверса укамнинг оиласи, жами бўлиб 16 киши яшаймиз. «Темп строй торг» МЧЖ раҳбари Шерзод Мусинов қўшниларимизга катта-катта ваъдалар бериб, шартнома тузиб уйларини бўшаттирди. Биз эса шартномада кўрсатилган ваъдаларини бажаришига ишонч ҳосил қилиш учун қурувчининг ҳужжатларини қонуний ёки ноқонунийлигини текшириб кўришимизни билдирдик, – дейди Фурқат Муҳаммадиев. – Агар барчаси қонуний бўлса, замонавий уй қурилишига қарши эмаслигимизни ва келишувга тайёр эканлигимизни айтиб, қурувчидан зарур ҳужжатларни кўрсатишини сўрадик. Лекин қурувчи бизларга ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим эта олмади. Орадан кўп вақт ўтмасдан ташкилот раҳбари Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг уйимиздан мажбурий тартибда чиқарилсин деган қарорини олиб келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Н.Баратовнинг 2018 йил 16 апрелдаги қарори асосида Сафарали Эшонқулов яшайдиган Нодирабегим кўчасидаги 2-уй, 9-хонадон буздирилиши белгиланган бўлса, судья Ш.Рамазоновнинг 2018 йил 14 май кунги ажримига асосан Садаф Гадоева яшайдиган 4-уй, 12-хонадон давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилаётганлигини муносабати билан дея ажрим чиқарган ва ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 14 майдаги Садаф Гадоевани уй-жойдан кўчириш ва уйни мажбурий бузиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, «Темп строй торг» МЧЖ қурилиши кўзда тутилган уй ҳеч қандай давлат ва жамоат эҳтиёжи учун қурилиши белгиланмаган. Фурқат Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, қурувчи давлат ва жамоат эҳтиёжи учун деган баҳона билан фуқароларни тез ва осон йўл билан кўчиришни мақсад қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди эса ўтказилган суд ҳукмининг баённомасида хонадон эгалари Сафарали Эшонқулов ва Садаф Гадоева суд мажлисига узрли сабабсиз келмаганлигини қайд этган.

    – Суд бизни суд мажлисига келмаганликда айблаган. Ахир 30 йилдан буён яшаб турган уйимиз бузилиш арафасида турибди, наҳотки биз судда иштирок этмасак. Бизни бу суд ҳақида ҳеч ким огоҳлантирмаган, – дейди Фурқат Муҳаммадиев. – Почта орқали хат юборганмиз деб қандайдир квитансияни кўрсатди. Бироқ мен бу квитансия қалбаки эканлигини аниқладим. Ҳатто шаҳар суди судьяси Н.Баратовга бизни чақирмасдан сиртдан чиқарган қарорини бекор қилишини ва бизнинг иштирокимизда қайта кўришини сўраб ариза ёздик. Суд бўлиши ҳақида хабаримиз йўқлигини исботловчи ҳужжат бўлса-да, судья бунга эътибор қилмай аризамизни рад этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонадон эгалари ФИБ Самарқанд шаҳар судининг қароридан норози бўлиб вилоят судига шикоят аризаси киритган. Бироқ вилоят суди ҳам шаҳар суди чиқарган қарорни ўз кучида қолдирган.

    – Биз қурувчи ҳуқуқларимизни поймол қилиб, Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга зид равишда судлар томонидан қарорлар қабул қилдириб олаётганлиги, қурувчи томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар бўлаётганлигини таъкидлаб барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идораларига мурожаат қилсак-да, натижаси бўлмади. Мурожаатларимизнинг биронтасига ҳалигача жавоб хати олганимиз йўқ, — дейди Фурқат Муҳаммадиев.

    Хонадон эгалари 2018 йил 22 август куни Кимёгарлар қўрғонидаги 54-мактабда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулида бўлиб юзага келган муаммо ҳақида айтган. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ва вилоят маҳалла раиси М.Бобоёровга масалани жойида ўрганиб ижобий ҳал қилишини буюрган. Бироқ натижа бўлмаган. Шундан сўнг 2018 йилнинг 14 октябрь куни Саттепо массивидаги академик лицейда бўлиб ўтган сайёр қабулда иккинчи бор вилоят ҳокими билан учрашиб, фуқаролар 30 йилдан бери яшаб келаётган шахсий уйидан Мажбурий ижро бюроси томонидан мажбурий чиқаришмоқчилигини билдириб ўтган.

    – Вилоят ҳокими бизга «Ҳеч ким сизларни ўз уйингиздан мажбурий чиқара олмайди, бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бошқа хонадон эгалари ўз хоҳиши билан чиқиб кетган бўлсаю, 3 та хонадонда фуқаролар қолган бўлса ҳам сизни мажбурлаб чиқара олмайди» деб таъкидлаб ўтди, – дейди Фурқат Муҳаммадиев. – Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида нотўғри ва ноқонуний қурилишлар бўлаётганлиги сабабли Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов томонидан шаҳардаги барча қурилиш ишлари, қурилишга оид ишлар, қурилишга рухсат берилишлар Самарқанд шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангунга қадар вақтинча тўхтатилиши тўғрисида қарор мавжудлигини ҳам билдириб ўтди.

    Фурқат Муҳаммадиевнинг билдиришича, муаммоси ҳал бўлавермагач, вилоят ҳокимининг 2018 йилнинг 24 ноябрь куни Пахтачи туманида ўтказилган сайёр қабулида бўлиб учинчи бор ҳоким билан учрашишган.

    – Вилоят ҳокими билан учинчи учрашувда бизни қурувчи билан биргаликда қабулига келишимизни, масалани юзма-юз ўрганиб ҳал қилишини билдириб ўтди. Вилоят ҳокимияти ходими Ўткир Ҳамроқуловга ушбу учрашувни ташкил қилишни буюрди. Ўткир Ҳамроқулов муаммони ҳал қилиш мақсадида ҳатто уйимизга келди ва вилоят ҳокимининг қабулига киришга келишиб олдик. Лекин ушбу учрашувга қурувчи келмади. Қурувчи фуқароларга берган ваъдасини бажара оладиган бўлса, нега вилоят ҳокими қабулига киришдан қочиб юрибди, – дейди Фурқат Муҳаммадиев.

    Сафарали Эшонқулов, Садаф Гадоева ва уларнинг 16 нафар оила аъзоларини Суд қарорига кўра Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан мажбурий кўчириш чоралари ҳам кўрилган. Бироқ фуқароларнинг қаршилиги сабали ижро тўхтатилган.

    Мазкур масала юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси А.Закировнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2018 йил 11 декабрдаги ажрими билан ушбу суднинг 2018 йил 25 сентябрдаги ажрими бекор бўлиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    – Бизни яшаб турган ўз уйимиздан мажбурий чиқариш юзасидан суднинг қарори чиқиши ҳам, суд қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳаракатлари ҳам жуда тез равишда амалга оширилди. Бунинг сабаби эса оддий. Ҳозирда «Темп строй торг» МЧЖнинг ҳуқуқшуноси бўлиб ишлаётган Акмал Имомов аввал Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасида бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаган, – дейди Фурқат Муҳаммадиев. – Акмал Имомов яшаб турган уйимизни биз қаршилик қилсак ҳам мажбурий чиқаришини айтиб ўтди. У бизнинг мурожаатимиз ҳеч қаерга ўтмаслигини, ўзини бир нечта туманларда прокурор бўлиб ишлагани, Олий судда ҳам, Бош прокуратурада ҳам, вилоят прокуратурасию, вилоят Адлия бошқармасида ҳам танишлари ишлашини, Олий суд ҳам ўз қарорини қурувчи фойдасига чиқаришини билдирди. Биз Олий судга мурожаат қилдик. Афсуски, Олий суддагилар ҳам қўлимиздаги ҳужжатлар ҳам, оғзаки мурожаатларимизга ҳам эътибор қилмай, рози ёки норози эмаслигимизни сўрамасдан 2018 йил 21 декабрда 21 нафар фуқарони мажбурий тарзда ўз уйимиздан қурувчи топган квартирага кўчиришга қарор чиқарди. Бу билан МЧЖ юристи Акмал Имомов айтган сўзларнинг исботига амин бўлдик.

    Мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 19 январь куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, аризачи Фурқат Муҳаммадиев, «Темп строй торг» МЧЖ раҳбари ҳамда Нодирабегим кўчаси 2 ва 4-уйларда яшовчи фуқаролар иштирокида 3 соатдан ортиқ вақт давомида йиғилиш бўлиб ўтди. Узоқ муҳокама қилинган йиғилиш якунида қурувчи ташкилот раҳбари Сафарали Эшонқулов ва Садаф Гадоеваларга улар яшаётган ҳудуд атрофидан ҳозирда яшаётган уй эквивалентидаги уйдан олиб бериш бўйича келишувга эришишди. Мазкур келишув бўйича баённома тузилиб, томонлар ушбу баённомага имзо чекишди (Ушбу келишувни тасдиқлаш, келгусида қурувчи ёки хонадон эгаси ўз сўзидан тонмаслиги учун «Xabar.uz» сайти мухбири Каримберди Тўрамурод, «Nuz.uz» сайти мухбири Тошпўлат Раҳматуллаев, «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев, шаҳар ҳокимлиги юристи ҳам имзо чекишди).

    Кишини ажаблантирадиган жиҳати шундаки, шаҳар ҳокимлигида кўпчилик иштирокида бўлиб ўтган келишувда уй олиб беришга ваъда қилган «Темп строй торг» МЧЖ раҳбари ўз ваъдасига турмасдан 1 февраль куни Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан келиб Сафарали Эшонқулов ва Садаф Гадоеваларни уларнинг оила аъзолари билан биргаликда мажбурий тарзда уйидан чиқармоқчи бўлишган.

    – Қурувчи ташкилот раҳбари уй олиб беришга ваъда берди. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз. Аммо кўриб турганингиздек у сўзида турмади. Хўш, айтингчи энди ҳам ўша қурувчига ишониб бўладими? Унга ишониб уйимиздан чиқиб кетсак, эртага кўчада қоламизку. Қўшниларимиз қурувчига ишониб ўз уйини ўзлари бузиб чиқиб кетишганди. Энди бўлса, қурувчи уйларингни мен бузганим йўқ, яшамоқчи бўлсаларинг ўзларинг таъмирлаб олинглар деб турибди, – дейди Фурқат Муҳаммадиев. – Бизни қийнаётган муаммога фақатгина вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ечим топа олади. Бироқ қурувчи биз билан биргаликда ҳоким қабулида бўлишни истамаяпти. Агар қурувчи мана шу тарзда таниш-билиш қилиб иш тутадиган бўлса, мен ва оила аъзоларимиз йўчада қолишимиз аниқ.

    07.02.2019, 16:10   Изоҳ (0)   29198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ППХ ходими автомобилни автобус бекатида қолдиргани учун жаримага тортилди

    07.02.2019, 15:55

    Электрон ҳисобварақ-фактуралар солиқ тўловчилар учун кўплаб қулайликларни тақдим этмоқда

    07.02.2019, 15:54

    Қашқадарёда ИИБ ходимига пора берган шахс қўлга олинди

    07.02.2019, 15:53

    Адлия вазирлиги халқаро шартномалар лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади

    07.02.2019, 15:40

    Прокурор Жамшид Кенжаев иши бўйича воқеалар акс эттирилган видеони судга тақдим этди

    07.02.2019, 15:30

    Мажбурий ижро бюроси биносида БМТ Тараққиёт дастури вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    07.02.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.