6 февраль куни Ўзбекистонлик икки нафар меҳнат мигрантлари Россиядаги қурилиш ишлари пайтида вафот этди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.
Биринчи ҳодиса Санкт-Петербургдаги «Шимолий завод»да, 28 ёшли йигит Коломяжская проспектидаги бинони пардозлаётган вақтда содир бўлган. У бинонинг иккинчи қаватидан тушиб кетган.
Иккинчи ҳодиса Мурино шаҳрида содир бўлган бўлиб, 20 ёшли мигрант Волонцовская хиёбонида қурилаётган турар жой биносининг 14-қаватидан тушиб кетган.
Ҳалок бўлган ҳар иккала йигитлар ёрдамчи ишчи бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)