Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилда дунё пойтахтлари орасида ҳашаматли уй-жойлар нархининг энг катта ўсиши Мадрид, Берлин ва Парижда кузатилган, дея хабар беради Knight Frank консалтинг компанияси.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ушбу шаҳарларда нархлар ўртача олти фоизга ошади.

Москвада қимматбаҳо кўчмас мулк тахминан беш фоизга ошиши мумкин, Санкт-Петербургда динамика нолга тенг бўлади.

Ҳашаматли кўчмас мулк қийматининг максимал пасайиши Гонконгда (минус 10 фоиз) прогноз қилинмоқда. Сидней, Лондон ва Нью-Йоркда нарх кўрсаткичлари ўртача икки фоизга ошади.

Ҳозирги кунда Европада ёки АҚШда нархларда консерватив ўсиш сурати сақланиб қолмоқда.

Шу билан бирга, экспертлар баъзи экзотик ҳудудларда, хусусан, Маврики, Мальдив ороллари, Сейшел ва Таиландда кўчмас мулк нархининг сезиларли ўсишини кутмоқда.

Ярим йил аввал 2018 йилнинг июлида уй-жой нархи ошиши бўйича у қадар таниқли бўлмаган Ҳиндистоннинг Сурат шаҳри етакчилик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди