АҚШ президенти Дональд Трамп «Мамлакат аҳволи тўғрисида» Конгрессга қилган мурожаатида, мамлакатнинг урушларда иштирокига ёндашувини қайта кўриб чиқишини маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
«Мен президентликка номзод бўлган вақтимда янги ёндашувни ваъда қилгандим, буюк давлатлар охири йўқ урушларда қатнашмайди» — дейилади мурожаат матнида.
Президент, шунингдек, АҚШ Эроннинг сиёсатини диққат билан кузатиб боришини ваъда қилган.
Изоҳ (0)