Қўшма Штатлар ҳеч қачон социалистик мамлакатга айланмайди, дея хабар беради «ТАСС».
Ушбу фикр Дональд Трамп томонидан «Мамлакатдаги вазият» юзасидан АҚШ Конгрессидага мурожаатида айтилган. Президент мурожаати анъанага кўра барча йирик Америка телекомпаниялари томонидан жонли эфирга узатилган.
«АҚШни социализмга чақирилаётгани бизни ташвишга солмоқда. Америка давлати мажбурлаш, ҳукмронлик қилиш ва назорат қилиш эмас, балки эркинлик ва мустақилликка асосланган», — дейди Оқ уй раҳбари.
«Биз эркин туғилганмиз ва озод бўлиб қоламиз», — дея қўшимча қилди у.
«Биз бугун яна бир марта Америка ҳеч қачон социалистик давлатга айланмаслигини тасдиқлаймиз», — дейди Трамп.
Изоҳ (0)