5 февраль куни Флорида қирғоқларида АҚШнинг Ҳарбий денгиз кучлари захирасини тўлдириш учун йўлга чиққан икки кема тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Воқеада Leyte Gulf ракета крейсери ва Robert E. Peary юк кемаси иштирок этган. Фавқулодда вазиятда ҳеч ким жабрланмаган, кемалар сузишда давом этган.
Кемалар портга қайтгач, етказилган зарар даражаси кўриб чиқилади.
Ҳодиса юзасидан АҚШ денгиз ҳарбий кучлари қўмондонлиги текширув олиб боради.
Изоҳ (0)