6 февраль куни Туркманистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Рашид Мередов ва Сергей Лавров учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Унда Туркманистон Россия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қилаётгани айтилган.
«Ишончим комилки, сизнинг ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари бўйича фикр алмашиш, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича конструктив мулоқот ўтказиш имконини беради», — дейди Туркманистон ТИВ Рашид Мередов.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида Сергей Лавров ҳам Туркманистон раҳбарининг Россия делегациясига бўлган эътиборни юқори баҳолаган.
«Кўрсатилган эътибор Россия президенти Владимир Путиннинг 2017 йилда Туркманистонга ташрифи чоғида имзоланган келишувга мувофиқ стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — дейди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Шунингдек, Ашғоботдаги музокаралар бу йўлда янада ривожланишга имкон беришига умид билдирган.
Изоҳ (0)