Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла президенти Николас Мадуро, ҳеч бир бегона кучлар мамлакат ҳудудига киритилмаслигига ишонтирди, дея хабар беради «ТАСС».

Николас Мадуро

Николас Мадуро
Фото: EPA

«Венесуэлага ҳеч ким кира олмайди, сизни ишонтираман ҳеч ким, у қаердан келишининг аҳамияти йўқ, мен буни сизга Миллий Боливариан қуролли кучлар олий қўмондони сифатида ваъда бераман», — дейди Мадуро.

Шу билан бирга у яна бир бор АҚШни мамлакатнинг Миллий ассамблея депутатлари билан биргаликда хорижий интервенсия бўйича режа тайёрлаётганликда айблади.

Мадуро ғарб Венесуэлага қарши психологик ўйин олиб бораётганлигини айтди, унинг мақсади ҳарбий аралашув саналади.

«Венесуэлада интервенсия ҳам, давлат тўнтарилиши ҳам, уруш ҳам бўлмайди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийларини Венесуэлага жалб қилиш эҳтимолдан ҳоли эмаслигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов