Афғонистоннинг шимоли-шарқида «Толибон» ҳаракати жангарилари Баглан провинциясидаги назорат пунктига ҳужум қилган, дея хабар беради «Вести.ru».
Ҳужум оқибатида камида 10 нафар полициячи ҳалок бўлган.
Худди шундай ҳужум 29 январь куни жангарилар томонидан амалга оширилган, унда олти нафар полициячи ҳалок бўлганди.
Илгари «Толибон» ҳаракати мамлакат қишлоқ ҳудудларида катта ҳудудни қамраб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум қилган. Ҳукумат ҳарбийлари жангариларга қарши туришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)