Инглиз рассоми Бэнксининг Sotheby’s аукционида кимошди савдосига қўйилганидан сўнг ярмигача бўлакларга бўлиниб кетган «Пуфакли қиз» сурати Баден-Баден шаҳридаги Фридер Бурда замонавий санъат музейига қўйилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, музей ходимлари сурат гардишини олиб ташлаб, ярмигача бўлакларга бўлинган санъат асарини қайта тиклаган. Шунингдек, музей вакиллари ташриф буюрувчилар суратни бепул томоша қилиши мумкинлигини таъкидлаган. Уларнинг фикрича, Бенкси унинг асари пулга тикланишини хоҳламаган бўларди.
Аввалроқ Бэнкси чизган сурат Sotheby’s аукционида бир миллион фунтга сотилиши билан ўзини ўзи йўқ қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)