Флорида штатининг Тампа шаҳрида яшовчи аёл туғилган кунида бегемот ҳужумга учрагани ҳақида айтиб берди, деб ёзади Inside Edition.
Кристен Ялдор 37 ёшини Африкага бориб нишонлашга қарор қилади. Турмуш ўртоғи билан Зимбабве дарёси бўйлаб қайиқда сайр қилаётган вақтда уларга бегемот ҳужум қилади. У қайиқ остидан келиб урилади ва аёл сувга тушиб кетади.
Қирғоққа сузиб боришга ҳаракат қилган вақтда бегемот тишлаб олади ва сув остига тортиб кетади. Аёл унинг оғзидан чиқиб кетишга уринади. Бегемотнинг жағини очиб оёқларини тортиб олади ва қирғоққа сузиб боради.
Бегемотдан қутулган Кристен оёқларида катта жароҳатга кўзи тушади ва қон йўқотиши оқибатида вафот этишидан қўрқиб кетади. Лекин уни вақтида қутқариб қолишади.
Изоҳ (0)