Рафиқасига чўмилиш кийими буюртма қилган франциялик эркак ўз буюртмаси ўрнига 20 минг евролик тилла тангалар ва олтин ёмбини олди, деб хабар берди «Zakon.kz».
Жўнатма 27 ёшли Жюльен Шаньога Ван шаҳридан етказиб берилган.
Эркак пакетнинг оғирлигидан шубҳаланди, чунки у чўмилиш кийими учун жуда оғир эди.
Жюлен пакетни очиб, унинг ичида ХХ аср бошларига тегишли 700 грамм олтин ёмби ва тилла тангалар борлигини кўрди. Эркак жўнатмани юборишда мантиқий хатога йўл қўйилганини сезиб, уни шаҳар комиссариатига олиб бориб топширди. Шу тарзда у полициай ёрдамида олтиннинг ҳақиқий эгасини топди.
Жюлен ва унинг рафиқаси ўзлари буюртма берган чўмилиш кийимини ҳалигача ололгани йўқ. Март ойида улар Вьетнамга кетади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)