АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Стивен Биган Шимолий Кореяга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
Қайд этилишича, Биган Пхеньянга 6 февраль куни жўнаб кетади.
АҚШ махсус вакили КХДРда Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг иккинчи учрашувига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилади.
Биган Пхеньянда мамлакат президенти маслаҳатчиси Ким Ён Чхол билан учрашади.
Изоҳ (0)