Ўзбекистонлик янги йил қаҳрамони Қорбобо бурятиялик ҳамкасби Дед Мороз Сагаан Убгенани йўқлаб борган, дея хабар беради «Sputnik».
Қорбобо ташрифи доирасида ҳамкасбининг қароргоҳи жойлашган Байкал орти ҳудуди халқларининг Этнографик музейига ташриф буюрди.
Ўзбекистонлик меҳмон учун махсус фолклор ансамбллари концерт намойиш қилган.
Бундан ташқари, Қорбобо Иволгинский Дацанга кириб, монастир мажмуаси бўйлаб Пандито Ҳамбо Лама Этигэловга таъзим бажо келтирган.
Қорбобо шунингдек, Улан-Удэ шаҳридаги ногирон болалар учун «Светлый» реабилитация марказига ташриф буюришни ва болаларга ширинликлар улашишни режалаштирган.
Бурятияда оқ ойлик «Сагаалган» байрами ой-қуёш тақвимига кўра Янги йил саналади.
Изоҳ (0)