5 февраль куни Таиланд маликаси, қирол Пумипон Адульядет (Буюк Рама IX) ва қиролича Сикиритнинг кенжа қизи Чулапхон Банкокнинг Раматхибоди касалхонасига ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қироллик бюроси маълумотларига кўра, 61 ёшли маликада бел оғриғи пайдо бўлгани ва кўриш даражаси сезиларли пасайгани сабабли касалхонага ётқизилган.
Дастлабки текширувлар ўтказган қироллик саройи шифокорлари тегишли даволаш тартибини белгилаш учун қўшимча текширувлар ўтказиш керак деган хулосага келган. Улар маликага ўз ишини тўхтатиб, касалхонага ётишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)