Жорий йилнинг 23 январь куни Самарқанд шаҳар Нор Ёқубов кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлди. Хонадон эгаси У.Р. голланд газ иситиш печининг носозлигига эътиборсизлик қилгани учун уйига катта миқдорда моддий зарар етган. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Афсуски, бундай нохуш ҳолатлар биргина Самарқанд шаҳрида 2019 йилнинг январь ойида 17 маротаба рўй берди. Шуларнинг 11 таси аҳоли яшаш уйларида содир бўлган.
Изоҳ (0)