2019 йилнинг 2 февраль куни Наманган шаҳри «Мажнунтол» МФЙ, Янгиобод 10-берк кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаро А.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.
Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2017 йилда туғилган набираси Н.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин натижасида уйнинг 40 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби — миллий сандал ичига маиший электр жиҳозининг қўйилиши ва назоратсиз қолдирилиши.
Изоҳ (0)