Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Покистон Ислом Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

2019 йилда муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали диққат марказида бўлди.

2017—2018 йилларда бир неча бор ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларга янги туртки берилганлиги ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси 2017 йилгига нисбатан икки ярим баробарга ошиб, 92,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистон ва Покистон етказиб бериладиган товарлар ва хизматлар ҳажми ва номенклатураси борасидаги ушбу кўрсатгични янада яхшилаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар турли жабҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосларни кенгайтиради.

Учрашувда Ўзбекистон – Покистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда