• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда хорижий давлатлар билан ҳамкорликка оид «йўл харита»лари ижроси кўриб чиқилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Германия, Франция, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қабул қилинган «йўл харита»ларини сўзсиз ижро этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Инвестиция – иқтисодий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Шу боис бу масала давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. 2019 йил мамлакатда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. Бу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.

    Йиғилишда мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиб, улар асосида бизнесни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётгани, лекин булар ҳали етарли эмаслиги таъкидланди.

    – Инвестиция билан шуғулланувчи кадрлар етишмайди. Инвесторлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, мавжуд инфратузилмани ривожлантириш зарур. Шу боис бу соҳа бўйича ҳали яна кўп ишлашимиз, изланишимиз керак. Ташқаридан инвестиция кирмаса, мамлакат ривожланмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг етакчи хорижий давлатлар билан алоқалари жадал ривожланиб, янги мазмун билан бойиб бормоқда. Сиёсий мулоқотлар ва делегациялар алмашуви фаоллашяпти.

    Давлат раҳбарининг хорижий мамлакатларга ташрифлари давомида ўзаро ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани, Ўзбекистон билан Германия, Франция, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган манфаатли шартнома ва келишувлар имзолангани қайд этилди.

    Жумладан, Франция ва Германия каби нафақат Европа Иттифоқи, балки жаҳоннинг етакчи давлатлари Ўзбекистоннинг ишончли ва истиқболли шерикларидан бўлиб, ташрифлар ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

    Ушбу мамлакатлардан аввало, замонавий технологиялар, инновациялар, илғор тажриба ва бошқарув менежментини Ўзбекистонга жалб этиш энг устувор вазифадир.

    Инвестициявий лойиҳалар бўйича битим ва келишувларнинг бажариш муддати, масъул идоралар ва шахслар «йўл харита»ларида аниқ кўрсатилган.

    Давлат раҳбари халқ фаровонлигига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш зарурлигини таъкидлади.

    Шу мақсадда Германия билан тузилган Инвестиция ва технологиялар бўйича қўшма қўмитанинг ишчи гуруҳи «Йўл харитаси»даги лойиҳалар мониторинги ва сўзсиз амалга оширилишига жавоб беради. Шундай тизимли ишни бошқа давлатлар билан ҳам татбиқ қилиш кераклиги қайд этилди.

    Президент ўтган йили октябрь ойида Нью-Деҳлида ва шу йил январь ойида Гужаратда Ҳиндистон Бош вазири Моди билан учрашиб, ушбу ташрифлар натижасида салкам 3,5 миллиард долларга тенг инвестициявий лойиҳалар ва савдо битимларини амалга оширишга келишиб олинган эди. Ушбу битимлар ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, инновация, қишлоқ хўжалиги, агрокластерлар, таълим каби соҳаларга тегишлидир.

    Андижонда фармацевтика соҳаси бўйича биринчи қўшма эркин иқтисодий зонаси ва Шарда университети, Тошкентда технопарк ва Амити университетининг очилиши, замонавий тиббиёт клиникалари қурилиши ва шу каби қатор лойиҳалар тўлиқ ижро этилиши зарурлиги қайд этилди.

    Араб-мусулмон дунёсида катта нуфузга ва улкан салоҳиятга эга Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳам икки ва кўп томонлама ҳамкорликни давлатлар имкониятларига мос даражага кўтариш йўлида изчил қадамлар ташланмоқда. Кейинги пайтларда ушбу мамлакат билан делегациялар алмашуви фаоллашиб, лойиҳалар бўйича жадал тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

    Йиғилишда БААнинг молиялаштириш имкониятлари ва инвестицияларини Ўзбекистонга жалб қилиш хусусида ҳам сўз юритилди.

    «Йўл харита»ларидаги ҳар бир лойиҳа сифатли ва ўз муддатида бажарилишига эришиш, муаммоли лойиҳалар бўйича янги ҳамкорларни излаб топишга асосий эътибор қаратиш кераклиги қайд этилди.

    Йиғилишда хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга қаратилган бу каби қатъий саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг барқарор тараққиётига ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши таъкидланди.

    Хорижий инвестициялар бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

    04.02.2019, 19:51   Изоҳ (0)   13582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган йилда нархи энг кўп ошган маҳсулот нон бўлди

    04.02.2019, 19:12

    Намангандаги уйда юз берган ёнғиндан кейин 2 ёшли боланинг куйган жасади топилди

    04.02.2019, 18:46

    Муборак туманининг Хитой қишлоғидаги сайлда бир тонна ош дамланди

    04.02.2019, 18:39

    ИИББ спортчи Мурод Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар тўғрисида маълумот берди

    04.02.2019, 18:33

    5 февраль куни Ўзбекистонда кучли шамол ва қор кутилмоқда

    04.02.2019, 18:20

    Роғун қурилишида 2018 йилда 6 киши ҳалок бўлди

    04.02.2019, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.