Қозоғистоннинг Жаркентида яшовчи энг паст бўйли Ардак Бекишев тўртта олий маълумотга эга қизга уйланди, дея хабар беради «Nur.kz».
Ардак туғилганидан буён гипофизар нанизмдан азият чекади (бошқача қилиб айтганда, унда бўй ва жисмоний ривожланишни ортда қолдирган гармонал муаммо — паканалик мавжуд), иккинчи гуруҳ ногирони. 42 ёшли эркакнинг бўйи 135 сантиметр. Унинг рафиқаси Гавҳар 40 ёшда. Гавҳарнинг ҳам бўйи баланд эмас — 130 сантиметр.
Ардак севгилиси Гавҳарни ижтимоий тармоқдан топган ва уни бир кўришда севиб қолган.
Ҳозирда улар Жаркентда яшайди, катта тўйни эса кузда ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)