Россиянинг Саратов вилоятидаги 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясида 200 нафар хавфвли рецидивистлар тўполон кўтарди, деб хабар берди Meduza.
Колонияда икки гуруҳ жиноятчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Маҳбуслар колония ходимлари талабини бажаришдан бош тортган, мебел ва бошқа буюмларга зарар етказган. Қайд этилишича, 75 фоиз маҳбуслар бўйсунмаслик акциясини қўллаб-қувватламаган.
Ҳозирда вазият назорат остига олинган.