Венесуэла ҳарбий ҳаво кучларининг стратегик режалаштириш бўйича директори ва дивизион генерали Франциско Эстебан Янес Родригес видеомурожаат билан чиқиш қилиб, Хуан Гуаидони Венесуэла раҳбари сифатида тан олишини маълум қилди.
Генералнинг сўзларига кўра, у «Николас Мадуронинг диктаторлик ҳокимияти»ни тан олмайди ва Гуаидонинг буйруқларини бажаришга тайёр. Родригеснинг қўшимча қилишича, ҳарбий хизматчиларнинг 90 фоизи Мадурони қўллаб-қувватламайди.
https://twitter.com/SContrerasB/status/1091664599622008833
Ўз навбатида Венесуэла ҳарбий ҳаво кучлари ва унинг қўмондонларига тегишли Twitter’даги саҳифаларида устига «Сотқин!» деб ёзилган Родригес видеомурожаатидан скриншотлар пайдо бўлди.
https://twitter.com/Cmdte_Aviacion/status/1091681205236445185
Хуан Гуаидо — Венесуэланинг мухолифатчи парламенти етакчиси. У 2019 йил январида президент Николас Мадурони узурпатор (ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган шахс) деб атаб, ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилди. Парламент вакилларининг фикрича, Венесуэла конституцияси парламент етакчисига шундай йўл тутиш ҳуқуқини беради.
Изоҳ (0)