• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузорда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Воқеага 6 бош қўй пулига сотиб олинган телефон можароси сабаблиги айтилмоқда

    Жорий йил 24 январь куни соат 23:00 да Ғузор туманидаги 47-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Оғабек Қодиров ҳали қурилиши битмаган ҳовлисида ингичка арқонга осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда «Дарё»га Оғабек Қодировнинг тоғаси Олим Қодиров маълум қилди.

    Фото: Жамшид Жамолов

    Мурожаатдан сўнг, воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида туманнинг Тошғузор қишлоғида бўлдик.

    — 24 январь куни кечки соат 18:30 лар атрофида Оғабекнинг тоғасининг телефони «зарядка»да турган жойида жиринглади, — дейди Оғабекнинг тоғаси Олим Қодировнинг аёли Мунаввар Дониёрова. — «Оғабек, ким экан?», деб сўраганимда «Янга менга телефон қилишган экан», деди Оғабек. Ҳа, деб ишимда давом этдим. Кейин телефон яна жиринглади. Бу сафар Оғабек телефонда гаплашгач, югуриб кўчага чиқиб кетди. Кейин бир пас туриб телефон яна жиринглагач, ўзим телефонга жавоб бердим.Телефондан «Оғабекнинг онасимисиз», деган овоз келди. «Йўқ, мен Қувончнинг онасиман», деб ўғлимнинг исмини айтдим.«Мен Ҳафиза бўламан, Оғабек менинг телефонимни синдириб ташлабди», деди телефонда мен билан гаплашаётган киши. «Онаси бўладими, бобоси бўладими ёки момоси бўладими тез чақиринг менга», деди. «Хўп», деб телефонни ўчирдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай яна телефон қилгач, қайнона-қайнотамга айтдим.

    Мунаввар Дониёрова қўшниси Ҳафиза Жўраева тўртинчи маротаба телефон қилгач, 70 ёшли қайнотасининг кўзи яхши ўтмаслиги боис ҳам қайнотаси ва Оғабекнинг синглисини олиб қўшнисиникига борганини айтди.

    «Қўшнимизнинг уйига яқинлашиб қолган пайтимиз, Ҳафиза опа бешинчи маротаба қўнғироқ қилиб, «Оғабекнинг фамилияси Қодировми, биз участкавойга ёзиб бермоқчимиз», деди. «Ҳафиза опа биз келдик, чиқинг» деганимиздан сўнг, Ражаб деган жияни ва янгаси Гулнора опа ҳамда Гулнора опанинг ўғли Мирёқуб билан чиқиб келди. Ҳафиза опа шунда янгасига қараб фамилиясини ёзиб олдингизми деди.

    — Ҳақиқатдан ҳам ўша куни қўлимда дафтар ва ручка бор эди, — дейди Ҳафиза Жўраеванинг янгаси Гулнора Эшназарова. – Лекин ҳеч қандай ариза ёзганимиз йўқ эди. Ҳафиза опамнинг 2-синф қизининг дарсига ёрдамлашаётган эдим.

    Суҳбатдош Мунаввар Дониёрованинг қўшимча қилишича, суҳбат давомида қўшниси Ҳафиза Жўраева жияни Ражабга «Кечки пайт Оғабек сенга қанча пул олиб келиб бераман деганди» деб сўраган, жиянининг «200 минг сўм» деган жавобини олгач, оғизга олиб бўлмайдиган сўз билан «сийлаб», Оғабекнинг бобоси Турсун бобо Қодировга «Бу телефонни мен 6 та қўй сотиб, пулига олганман», деган. «Шунда қайнотам қўшнимиз Ҳафиза Жўраевага воқеа ҳақида ҳозир хабар топаётганини, масалани ойдинлаштиришини агар набираси айбдор бўлса, эрталаб соат 7:30 да телефоннинг пулини олиб келишини айтди», — дейди Мунаввар Дониёрова.

    Ҳафиза Жўраеванинг синган телефони.

    Ҳафиза Жўраеванинг синган телефони.
    Фото: Жамшид Жамолов

    — Ўша куни 4 бош қўй сотиб 2 нафар жиянимга телефон олиб берганман дедим, — дейди Ҳафиза Жўраева. – Мен телефон ёки пулни олиб кел демадим. Уйда ўтирган пайтим кечроқ бешлар атрофида Оғабек уйимиз ёнидан югуриб ўтиб кетди. Шунда «тарбияси бузилиб кетган бу бола бу ерда нима қилиб юрибди», деб жиянимдан сўрадим. Жияним «телефонингизни синдириб қўйди», дегач, Оғабекнинг янгасига телефон қилдим. Телефонга Оғабек жавоб берди. Шунда Оғабекка «Оғабек менинг олдимга бир кел-чи, нима бўлди ўзи» деб чақирдим. Оғабек «хўп, амма ҳозир бораман», деб телефонни ўчирди.

    Суҳбат давомида Ҳафиза Жўраевадан нима учун Оғабек Қодировни тарбияси бузилиб кетган бола деб атаганининг сабабини сўрадик. «Ўтган йили мактабда компьютер йўқолган экан, Оғабек компьютерни ўғирлаб, тупроққа кўмганини эшитгандим-да», — дейди Ҳафиза опа. «Компьютерларни Оғабек ўғирлагани исботланганми» деб сўраганимизда Ҳафиза опа «Исботланган, фақат гап бўлмасин деб маҳалла ишни ёпди-ёпди қилган», деди.

    47-мактаб

    47-мактаб
    Фото: Жамшид Жамолов

    — 24 йилдан бери 47-умумтаълим мактабида «завхоз» бўлиб ишлайман, — дейди Алишер Нуримов. – Ўтган йиллар давомида мактабдан компьютер йўқолгани йўқ-ку, нега энди ўлган кишига нисбатан бу даражада туҳмат қилишяпти? Билмаган ёки танимаган кишига марҳум шундай эди деса ишониб кетаверади-да. Яхшимас, бундай тубанликка бориш.

    — Ўтган йили мактабдан ҳеч қандай компьютер йўқолмаган, — дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Саодат Саломова. – Оғабек ёмон иш қиладиган бола эмасди. Ўша 24 январь куни 9-синфга биринчи соат биология дарсим бор эди. Дарс давомида унда тушкунлик ёки бирор нарсадан сиқилиш ҳолатини кузатмадим. Дарсдан сўнг Ёшлар иттифоқи етакчиси ва психологнинг ташаббуси билан футбол мусобақаси уюштирилганди. Футбол ўйнади. Кейин тоғаси ва бобоси билан ер ағдарганини ҳам кўргандим. Машъум воқеа содир бўлгандан сўнг, Оғабекнинг бобоси телефон билан боғлиқ можаро ҳам чиққанлигини айтиб қолди. Балки ўша воқеалар унга қаттиқ таъсир қилган бўлиши мумкин.

    Саодат Саломова.

    Саодат Саломова.
    Фото: Жамшид Жамолов

    — Оғабекни ўша куни телефон қилиб чақирганимдан сўнг ҳам келмади, — дейди Ҳафиза Жўраева. – Жиянимдан унга нима учун телефонни берганини сўраганимда, «мол боқиб юрганимда ўзи тортиб олди», деди. Кейин 2 соатларда телефонни олиб келган ва синдириб қўйганини айтган.

    — Мол боқиб юрган пайтим, ёнимга келиб телефонимни тортиб олди ва кечки пайт соат бешларда синдириб олиб келди, — дейди Ҳафиза Жўраеванинг жияни Ражаб Ражабов.

    11-синф ўқувчиси Ражаб Ражабовнинг аниқлик киритишича, Оғабек унинг телефонини синдириб қўйгач, таъмирлаш учун баҳор ойида албатта пул беришини айтган. «Қўлимдан тушиб кетди, баҳорда таъмирлаш учун икки юз минг сўм пул бераман деди», — дейди Ражаб Ражабов.

    — Кечки пайт соат 20:00 да уйга келсам, Оғабек йўқ дейишди, — дейди Оғабекнинг тоғаси Олим Қодиров. — Кейин кўчага чиқиб излашга тушдим. Маҳаллани айланиб чиқдим, аммо тополмадим. Шунда қурилиши битмаган ҳовлисига кетганмикин деган хаёл ўтди. Ва ҳовли томон юрдим. Эшикни очиб ҳовлига кирдим. Қарасам, ёғочга суяниб тургандек кўринди. Ухлаб қолдимикин деб «Оғабек деб чақирдим». Индамагач, юрагим сесканиб кетди. Кейин бориб ушлаб кўрсам, бадани қотган. Тепага қарасам ингичка ипга осилган экан. Тезда пастга туширдим ва ерга ётқиздим. Кўтариб олиб келаман дегандим кучим етмади. Шунинг учун уйдагиларни чақирдим. Маҳалла имом хатибига хабар бердим. Ҳалигача шокдаман.

    Олим Қодиров.

    Олим Қодиров.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Ҳафиза Жўраева ҳамда янгаси Гулнора Эшназарованинг айтишича, Оғабек Қодиров охирги пайтлар мактабга ҳам бормай қўйган. «Кўпинча тўйларда камера кўтариб ёки қўшиқ айтиб юрганини кўрардик», — дейди Ҳафиза опа ва Гулнора Эшназарова.

    — Дарс пайти юрганини билмадиму, аммо тўйларда хизмат қилиб юрарди, — дейди кўчабоши Хушвақт Муҳаммадиева. – Меҳнатдан қочмасди. Кимдир ўтинимни ёриб бер 10 минг сўм пул бераман деса ишни қилиб кетаверарди. Кўнгли очиқ бола эди. Лекин ўтган куни айни шу масалада бўлиб ўтган мажлисда «бу боланинг мактабда ўқишини билмасдик, ҳар доим камера кўтариб юрарди» деган гап ҳам бўлди.

    — Оғабек деярли дарс қолдирмасди, — дейди синф раҳбари Нурилла Эргашев. – Тўғри, тирикчилик туфайли тўйларда хизмат қиларди. Аммо дарс пайти албатта дарсга қатнашарди. Тўйлар кўпинча дарсдан кейин бўлади-ку.

    — Набирам санъатга қизиқарди, — дейди Оғабекнинг момоси Фотима Сатторова. — Меҳнат қилишдан чарчамасди. Онасига ёрдамчи бўлишни истарди. Бутун маҳаллага нафи тегарди. Тўй-ҳашамларда хизмат қилиб юрарди.

    Фотима Сатторова.

    Фотима Сатторова.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Маълум бўлишича, Оғабек Қодиров синглиси ва онаси билан ёшлигидан тоғасининг уйида бобоси ва момосининг тарбиясида улғайган. Онаси Марғуба Қодирова эса тирикчилик сабаб 10 кунлаб Қарши шаҳридаги ошхоналарда меҳнат қилиб келган. Мактаб директорининг ўринбосари Саодат Саломованинг айтишича, мактабдаги ота-оналар йиғилишига ҳам бобоси қатнашиб келган. Онаси деярли турмуш ташвишларидан ортмаган. «Одатда ўғлимнинг арзимаган нарса учун хафа бўладиган одати йўқ эди», — дейди унинг онаси Марғуба Қодирова.

    — Оғабек хушчақчақ ва бировдан ёрдамини аямайдиган бола эди, — дейди Ёшлар иттифоқи етакчиси Венера Жумаева. – Ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Нега бундай воқеа содир бўлди? Балки, ўша кунги телефон билан боғлиқ воқеа руҳиятига қаттиқ таъсир қилганмикин?

    Венера Жумаева.

    Венера Жумаева.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Оғабекнинг синфдошлари Меҳрибону Ихтиёрова, Дилшод Улашов ва Асадбек Акбаровлар ҳам синфдошининг кайфиятида тушкунлик ҳолати сезилмаганини, доимо хушчақчақ юришини айтмоқда.

    Бўлган воқеа хусусида маҳалла профилактика инспектори Абрўй Турсоатовнинг фикри билан қизиқдик. Аммо тополмадик. Қўнғироқ қилганимизда эса «Раҳбарларимиз рухсат бермагунча, ҳеч қандай маълумот беролмайман» деган жавобни эшитдик.

    Кези келганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Оғабек Қодировнинг момоси, тоғаси, янгаси ва мактаб ўқитувчиларининг баъзилари ҳам маҳалла профилактика инспекторини яхши танимаслигини, профилактика инспекторининг уйи шу ерда жойлашган бўлса-да, ўзи ушбу ҳудудда яшамаслигини таъкидлашди. Уларнинг гапи қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадигу, аммо инспектор Абрўй Турсоатов учун мўлжалланган хизмат уйига борганимизда биз ҳам уйда ҳеч ким йўқлигига гувоҳ бўлдик. Балки иш билан чиқишгандир. Буниси бизга қоронғи.

    Маҳалла испекторининг уйи.

    Маҳалла испекторининг уйи.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Оғабек Қодировнинг тоғаси Олим Қодировнинг маълумот беришича, маҳалла профилактика инспекторига воқеа ҳақида ўша куни хабар берилган. Туман ИИБнинг хабари бор бундан. Жасадни ҳам экспертиза учун олиб кетишган.

    P.S. Мақола чоп этилишидан олдин маҳалла профилактика инспектори Абрўй Турсоатов билан боғланишнинг уддасидан чиқдик. Профилактика инспектори бўлган воқеани тасдиқлади. Унинг сўзига кўра, иш билан айни пайтда туман прокуратураси шуғулланаяпти. Бошқа тафсилотлар эса уларга маълум эмас.

    Туман прокуратураси билан телефон орқали боғланганимизда, ўзини таништиришни ҳам истамаган ходим айни дамда ҳеч қайси раҳбар ўзида эмаслигини айтиб, ОАВга маълумот тақдим этолмаслигини билдирди.

    02.02.2019, 13:35   Изоҳ (0)   138826
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилоятида Ўзбекистондаги илк қуёш электр станцияси қурилади

    02.02.2019, 12:30

    Жанубий Корея ишбилармонлари Миришкорда йўл ёритгичлари ишлаб чиқариш таклифи билан чиқди

    02.02.2019, 12:12

    Ўзбекистондаги қатор божхона постларида фронт-офислар иш бошлади

    02.02.2019, 11:30

    Ўзбекистонда банкротлик таомиллари янада соддалаштирилади

    02.02.2019, 09:52

    Тошкентнинг «Қоратош» ва «Самарқанд дарвоза» кўчалари кесишмасида таъмирлаш ишлари кетмоқда

    02.02.2019, 09:27

    Наманганда ИИБ терговчисига 500 доллар беришга уринган шахс қўлга олинди

    01.02.2019, 22:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.