Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатдаги илк қуёш электр станцияси қуриш учун инвесторлар саралашни якунлайди, деб хабар берди «Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизмати.
100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси Навоий вилоятида Халқаро молия корпорацияси кўмагида қурилади.
«Компания 1 февралдан лойиҳа учун инвесторларни саралашни бошлади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, ушбу лойиҳага Франциянинг Total EREN ва БААнинг Masdar компанияси қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.