Индонезиянинг Ява оролида Мерапи вулқони фаол ҳолатга келди ва ундан лава оқиб тушди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Касбани вулқоншунослик ва геология маркази бошлиғининг сўзларига кўра, вулқон отила бошлаганидан лава дарёси узунлиги 1,4 километрга етган ва бу ҳозирча лаванинг энг узун «ирмоғи».
Вулқон бундан аввал 2010 йилда отилган бўлиб, унда 347 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)