Тошкент шаҳрида ота-оналарининг бепарволиги сабабли уч нафар бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«25 январь куни 21:00 да Шайхонтоҳур туманида ота-онаси назоратсиз қолдирган уч ёшли Мадина темир шпилькани электр розеткасига тиқди. Ток уриши оқибатида қизча жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди», — деб таъкидлайди ИИББ.
Бундан ташқари, 26 январь куни 21:00 да Шайхонтоҳур туманида қаровсиз қолдирилган икки ёшли Саидкомил иссиқ чой ичиб юборди. Оқибатда оғиз бўшлиғи куйиши жароҳатини олди ва шифохонага ётқизилди.
Шу куннинг ўзида, 26 январь куни 21:37 да Яшнобод туманида қаровсиз қолдирилган 1,5 ёшли Сарвар стол устидаги қайноқ сувни устига тўкиб юборди. Оқибатда юз, бўйин ва кўкрак қисми куйиши билан шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)