26 январь куни Тошкентнинг Яшнобод тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 28 ёшли пиёда ҳалок бўлди, деб ёзади UzNews.
26 январь куни 21:40 да Оҳангарон кўчасида 29 ёшли Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб кетган.
Олган жароҳатлари натижасида жабрланувчи касалхонада вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёданинг йўлни мумкин бўлмаган қисмидан кесиб ўтгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)