• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзордаги балконлар нима учун қулаб тушди? Ёхуд ноқонуний қурилишларнинг оқибатлари

    Айрим фуқаролар турар жойлардан белгиланган тартибда бирдек фойдаланмасдан, ички тузилишини тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз ўзгартириб, туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар қурмоқда, дейилади ЎзА хабарида. Бу эса кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатига жиддий зарар етказади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бугунги кунда республикадаги турар жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда. Инспекция ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг мавжуд қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериб келмоқда. Табиийки, бу каби кўрсатмалар ҳаммага бирдек маъқул бўлмайди. Бироқ кўп хонадонли уйларни сақлаш ва фойдаланишда йўл қўйилган қоида бузилишлар бартараф этилиши хусусий уй-жой мулкдорларининг тинч, хавфсиз яшаши гаровидир.
    Президентнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган инспекция ўзига берилган ваколатлар доирасида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган сифатида тўлиқ шакллантирилиб, республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
    – Бугунги кунда инспекциямиз томонидан шаҳарсозлик ва қурилиш қоидаларига зид бўлган бинолар рўйхатга олинмоқда, – дейди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Абдуназар Эрдонов. – Жойларда ўзбошимчалик билан турар жойларнинг конструкцияларига ўзгартириш киритиш табиий офатларга бардош бера олмайдиган аҳволга олиб келмоқда. Шу сабаб бундай ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. 2018 йилда уй-жой фондидаги 9 минг 758 кўчмас мулк эгаси ўзбошимчалик билан барпо этган бинолар мавжудлиги аниқланди. Бу борада аҳолига мажбурий кўрсатмалар берилиб, ноқонуний бинолар буздирилди. Айрим ҳолатлар бўйича мажбурий тартибда буздиришга оид даъво аризалар судларга тақдим этилди. Шунингдек, 51 ҳолатда аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди.
    Яқинда, 17 январь куни пойтахтнинг Учтепа тумани 23-даҳа 20-уйдаги 17-, 19-, 21-, 23- ва 25-хонадон балконлари қулаб тушгани ҳақида хабар тарқади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълумотига кўра, бунга асосий сабаб юқори қаватлардаги хонадон эгалари балконда рухсатсиз, ноқонуний таъмирлаш ишларини ўтказганидир. Яъни 4-қаватдаги 23-хонадон балконидан 5-қаватдаги балкон оғирлигини кўтариб турувчи таянч девори олиб ташлангани сабаб 25-хонадон балкони қулаб тушган ва ўзи билан пастки қаватлардаги балконларни ҳам қулатган. Хайриятки, бундан ҳеч ким жабр кўрмади. Аммо оқибат фожиали бўлиши ҳам мумкин эди.
    2018 йилда инспекцияга юридик ва жисмоний шахслардан 1 минг 750 га яқин мурожаат келиб тушган. Улар асосан кўп хонадонли уй-жой ва унга туташ ҳудудларни сақлаш қоидалари бузилгани, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиргани, нотурар жойларнинг техник ҳолати ёмонлашгани каби ҳолатлар юзасидан бўлган. Инспекция ходимлари мазкур мурожаатларни тегишли мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ўрганди ва муаммолар бартараф этилди.
    Бугунги кунда мазкур ташкилотнинг «Ишонч телефони» мунтазам фаолият юритаётган бўлиб, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлар сифати тубдан яхшиланмоқда.

    28.01.2019, 19:14   Изоҳ (0)   27517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев тўғон ўпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан Бразилия президентига ҳамдардлик билдирди

    28.01.2019, 19:04

    Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи тайинланди

    28.01.2019, 19:01

    Самарқандлик аёл маст ҳолатдаги эрини уриб-тепиб ўлдирди

    28.01.2019, 18:48

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил қилди

    28.01.2019, 18:35

    Қашқадарёда «ВАЗ-2102» бетон тўсиққа урилди, ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

    28.01.2019, 18:22

    Андижонда «Хавфсиз хонадон, кўча, маҳалла» акцияси ўтказилмоқда

    28.01.2019, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.