26 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Бирлик маҳалласида жойлашган «Қоғоз ва елим идишлар қабул қилиш» пункти қоровулхонасида электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, шу ерда бўлган ушбу пунктнинг қоровули А.Қ. куйиш жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)