27 январь, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 21-турида «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Эспаньол»га қарши ўйинда дублга эришди (4:2).
Бу 31 ёшли ҳужумчи учун «Реал» таркибидаги 206 ва 207-голлари бўлди. Франциялик футболчи «Қироллик клуби» тўпурарлари жадвалида 6-ўринга кўтарилиб, Уго Санчес (1985/92 йиллар) билан тенглашиб олди, деб хабар берди MisterChip.
5-ўринни клубнинг собиқ футболчиси Ференц Пушкаш (1958/67 йиллар) 242 та гол билан банд қилган.
Мазкур жадвални «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду 450 та гол билан бошқариб бормоқда.
«Реал Мадрид» тарихидаги энг яхши то′пурарлар рўйхати:
- Криштиану Роналду — 450 та гол (438 та ўйинда)
- Раул Гонсалес — 323 та гол (741 та ўйинда)
- Алфредо ди Стефано — 308 та гол (396 та ўйинда)
- Сантиллана — 290 та гол (645 та ўйинда)
- Пушкаш — 242 та гол (262 та ўйинда)
- Уго Санчез — 207 та гол (282 та ўйинда)
- Бензема — 207 та гол (445 та ўйинда)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)