АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресс томонидан қабул қилинган ва қатор идораларнинг 15 февралгача бўлган вақтинчалик бюджетини таъминловчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, келгуси уч ҳафта давомида узоқ муддатли бюджет бўйича музокаралар бўлиб ўтади.
Аввалроқ, АҚШ сенати шатдаунни 35 кунлик муддатга тўхтатиб қўйиш учун мўлжалланган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган эди.
Қонун лойиҳаси бугунги кунда буджетсиз қолган вазирлик ва идораларни молиялаштиришга мўлжалланган.
Изоҳ (0)