Нидерландия компанияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида товуқ гўштини қайта ишлаш заводини ишга туришга ёрдам беради, деб хабар қилди Sputnik.
Хабарда айтилишича, куни кеча Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов бу масалани Marel Holding BV компанияси раҳбарияти билан муҳокама қилди.
Нидерландия томони республикада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ассортиментини кўпайтириш ва уларни халқаро бозорларга ярим тайёр маҳсулот кўринишидаги етказиб бериш имкониятларини таъминлайдиган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этишда иштирок этишга тайёр эканини билдирди.
Корхонанинг лойиҳа қиймати 10 миллион евро миқдорида баҳоланмоқда.
Marel Holding BV компаниясининг вакиллари февраль ойининг бошида завод қурилиши масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келади.
Изоҳ (0)