24 январь куни Нукус тумани «Оқтерак» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мурат Жумамуратов ва Наргиза Менглибекованинг фарзандлари сони олти нафарга етди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Гап шундаки, бирданига уч қиз эгизак фарзандлар дунёга келиб, ота-онаси бағрини тўлдирди.
Эътиборлиси, бундан олдинги сафар ҳам ушбу оилада икки эгизак туғилганди.
— Хушхабарни эшитишимиз билан туғруқхонага бориб, бахтиёр она ва чақалоқлар ҳолидан хабар олдик, — дейди туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарвиназ Абатова. — Келгусида улар доимий эътиборимизда бўлади.
Изоҳ (0)