• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда солиқ ҳисоботининг янги шакллари бўйича қандай ўзгаришлар киритилди?

    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2019-5, 2-сонли қарорига асосан (Адлия вазирлигида 2018 йил 21 январда 3126-сон билан рўйхатга олинган) солиқ ҳисоботларининг янги шакллари тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    2018 йил якунлари бўйича тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари Адлия вазирлигида 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган солиқ ҳисоботи шаклларида давлат солиқ хизмати органларига топширилади.

    2019 йил 1 январдан кейинги ҳисобот даври учун эса барча солиқ турлари бўйича янги солиқ ҳисоботи шакллари асосида тақдим қилинади.

    Ҳисобот шаклларидаги асосий ўзгаришлар:

    Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари соддалаштирилди

    2018 йил учун амалда бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби соддалаштирилиб, 37 қатор ва 16 та иловадан иборат бўлган бўлса, янги ҳисоб-китоб шакли 18 қатор ва 8 иловага, яъни 2 баробарга камайтирилди.

    Хусусан:

    1-илова (Нотижорат ташкилотларининг бошқа даромадлари),2-иловаси (Ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси), 9-иловаси (Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда ҳисоб-китоби), 11-иловаси (Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасини аниқлаш маълумотнома-ҳисоб-китоби),12-иловаси (Экспорт улушига қараб фойда солиғи ставкасига тузатиш киритиш), 13-иловаси (Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун фойда солиғининг тузатиш киритилган суммаси), 14-иловаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қўшимча суммасининг ҳисоб-китоб-маълумотномаси) бекор қилинди.

    Тўлов манбаида дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ушлаб қолинган солиқнинг ҳисоб-китоби 2018 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида бўлган бўлса, 2019 йил учун соддалаштирилган вариантда юридик ва жисмоний шахслардан тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқ ҳисоб-китоби бирлаштирилди.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида солиқ имтиёзлари асосларини кўрсатиб бериш учун янги «Имтиёзлар» иловаси қўшилди.

    Иш ҳақи фондидан ҳисобланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича энди битта солиқ ҳисоботи топшириладиган бўлди

    (Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби)

    Солиқ солинадиган база бир хиллиги ҳамда ҳисобот шаклларини тўлдиришда солиқ тўловчиларнинг вақтини тежаш мақсадида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби бирлаштирилди. Ҳисоб-китоб иловасида ҳисобланган иш ҳақи ва ушлаб қолинган даромад солиғи ҳамда ҳисобот ойида тўлаб берилган жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали суммаси ҳар бир ходим кесимида акс эттирилади. Шунингдек, ҳисоботга ҳар бир фуқаро кесимида тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, мулкий, моддий наф тарзидаги даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.

    Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоботи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ягона шаклда тақдим этилади.

    Ҳисобот шаклига янги илова сифатида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома ҳисоб-китоби киритилди. Ушбу маълумотнома орқали қонунчиликда белгиланган ижара миқдорининг энг кам ставкаларига риоя этилиши назорат қилинади.

    Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари

    Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботларининг (ҳисоб-китобларининг) янги шаклидаги иловалар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилди.

    Шунингдек, ушбу қарор билан ҳисоб варақ-фактуранинг соддалаштирилган шакли ҳам жорий қилинмоқда.

    Ҳисоб варақ-фактуранинг янги соддалаштирилган шаклидан илгари тўлдириладиган айрим реквизитлар, хусусан, банк ҳисоб рақами, телефон рақами, IFUT коди каби маълумотлар, шунингдек, аксиз солиғини ҳисобга олиш имконини берадиган норма ўз кучини йўқотганлиги учун «Аксиз солиғи» устунлари чиқариб ташланди.

    Эндиликда аксиз солиғи тўловчилари 5-устунда товар (иш, хизмат)ларнинг аксиз солиғини ҳисобга олган ҳолдаги (ҚҚСсиз) умумий қийматини кўрсатиши лозим бўлади.

    Ушбу қарор билан ресурс солиқлари бўйича топшириладиган солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Хусусан, самарасиз фойдаланилаётган объектлар бўйича оширилган ставкаларда солиқ суммаларини тақдим этиш учун юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича янги шаклда Маълумотнома ҳисоб-китоб шакли киритилди.

    Шу билан бирга, мол-мулк солиғининг ҳисоб-китоби амалдаги шаклида келтирилган маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган мол-мулк ҳисоб-китоби ва экспорт улушига боғлиқ ҳолда мол-мулк солиғи ставкасига тузатиш киритиш бўйича 5 ва 6-иловалари бекор қилинди.

    Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклида фойдали қазилмаларнинг турлари ва ўлчов бирлиги аниқ белгилаб қўйилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 8 турдаги фойдали қазилмалар учун энг кам солиқ миқдори жорий этилиши ҳисобига солиқ суммасини солиқ ставкасидан ёки энг кам солиқ миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланиши назарда тутилди.

    Соддалаштирилган солиқ турлари бўйича

    Ягона солиқ тўлови

    Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби янги шаклининг асосий фарқли жиҳати шундаки, ҳисоб-китоб иловаларининг сони 11 тадан 7 тага қисқарди. Хусусан, ҳисоб-китобнинг 1-иловаси (Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси), 6-иловаси (2018 йил I чораги учун экспорт улушига қараб фойда солиғи ставкасига тузатиш киритиш) ҳамда ягона солиқ тўловининг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдорлари бўйича 9-1, 9-2, 9-3-иловалари бекор қилинди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан тўланадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб маълумотномаси соддалаштирилди.

    Бундан ташқари, ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби шаклидаги тўлдирилиши зарур бўлмаган сатрлар чиқарилиб ташланди.

    Электрон тижорат орқали реализация қилинган товар (иш, хизмат) ларнинг жами реализация ҳажмидаги улушини тўғри аниқлаш мақсадида «Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» бўйича маълумотнома ягона солиқ ҳисоб-китобига илова тариқасида жойлаштирилди.

    Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг янги шакли солиқ тўловчилар, хусусан, ягона солиқ тўлови тўлашга ўтадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун содда шаклга келтирилди. Бу орқали солиқ тўловчиларнинг қимматли вақтини тежаш имкони яратилди.

    Ягона ер солиғи

    Эндиликда мева-сабзавотчилик корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи жорий этилиши ҳисобига алоҳида ҳисоб-китоб шакли киритилди.

    24.01.2019, 22:25   Изоҳ (0)   23080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик мутахассислар Жанубий Кореяда солиқ маъмурчилигини автоматлаштириш жараёни билан танишди

    24.01.2019, 22:12

    «Яндекс.Тирбандликлар» Тошкент кўчаларини 10 балллик тизим бўйича баҳолай бошлади

    24.01.2019, 21:59

    Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида цирклар ташкил этилади

    24.01.2019, 21:46

    Тожикистон Ўзбекистон тракторлари учун ҳақ тўлай олмай, уларни ортга қайтармоқда

    24.01.2019, 21:46

    Қибрайда «Олимлар шаҳарчаси« қурилади

    24.01.2019, 21:39

    Икки фарзандини ўлдирган самарқандлик аёл, оширилиши режалаштирилаётган пенсия ёши, музлаган Ниагара ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    24.01.2019, 21:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.