Тожикистоннинг Душанбе марказида биринчи ўзбек fastfood’и очилди, дея хабар беради ASIA-Plus.
«Тошкент нон кабоб» тамаддихонасининг иши «Истаган пулингни тўла» қизиқарли акцияси билан бошланди.
Мазкур акция доирасида ширин кабобни исталган пулга ҳатто 1 сомонийга ҳам сотиб олиш мумкин.
Бу нафақат қизиқарли маркетинг, балки акциянинг мақсади аслида аҳоли муҳтожларга қанчалик ёрдам беришга тайёрлигини аниқлашдан иборат.
Ўзбекистонда бу каби амалиёт тез-тез тадбиқ этилади.
Маълум бўлишича, икки кун ичида юзлаб душанбеликлар 100 килограмм кабоб сотиб олган.
Шундай қилиб ўзбек тадбиркорлари ушбу стратегияни Душанбеда ҳам қўллаб кўрди.
Бу қандай натижа берганини ўз кўзингиз билан кўринг.
Изоҳ (0)