Энергетика ва молиявий таҳлил иқтисодиёти институти (IEEFA) маълумотларига кўра, ўтган йил Хитой 23 мамлакатда (Хитойнинг ўзидан ташқарида) кўмир ёқилғи энергетика иншоотлари қурилиши учун 36 миллиард АҚШ доллар сармоя киритган, дея хабар беради «Коммерсантъ».
IEEFA маълумотларига кўра, бутун дунёда қурилаётган 399 дан 102 гигаватт кўмир ёқилғиси берадиган электрстанциялар Хитой банклари томонидан молиялаштирилган.
Кўплаб иқтисодий ривожланиш банклари бундай инвестицияларни чеклаётган ёки бутунлай рад этаётган бир вақтда Хитой ушбу энергетика соҳасига капитал қўйилмалар бўйича дунё миқёсида етакчига айланди.
Бу давлатларнинг зарарли моддаларнинг табиатга чиқишини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича мажбуриятларига зид саналади.
Хитой сармояси кўмагида кўмир билан боғлиқ энг йирик лойиҳалар Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда амалга оширилмоқда. Олинган инвестициялар ҳажми бўйича биринчи ўринда Бангладеш, кейин Вьетнам, Жанубий Африка, Покистон ва Индонезия турибди.
Изоҳ (0)