БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилнинг Сурияга ракеталар йўллаши юзасидан чоралар кўрмаса, Дамашқ Тел-Авив аэропортига зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Суриянинг халқаро ташкилотдаги доимий вакили Башар ал-Жаъфарий маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Хавфсизлик кенгаши Исроилнинг Сурия ҳудудларига мунтазам ҳужумларига чек қўйиш учун чоралар кўриш вақти етди. Акс ҳолда Сурия ўзининг ҳимояланишга бўлган қонуний ҳуқуқидан фойдаланиб, Дамашқ халқаро аэропортига ҳужумга жавобан Тел-Авив аэропортини зарба беришига тўғри келади», — деди Башар ал-Жаъфарий Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Суриянинг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган АҚШ, Буюк Британия ва Францияни Исроилни қўллаб-қувватлашда айблади.
Изоҳ (0)