Машҳур татаристонлик қўшиқчи ва вокал ўқитувчиси Фания Халиуллова саҳнада вафот этди, дея хабар беради «Tengrinews».
Мудҳиш ҳодиса 20 январь куни кечки пайт юз берган. «Карлыгач» ва «Неугасымие звезди» ансамбллари раҳбарининг аҳволи саҳнада оғирлашиб қолган. 53 ёшли қўшиқчи тўсатдан ҳушини йўқотиб, йиқилган.
Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар уни қутқариб қололмаган. Дастлабки талқинларга кўра, ўлимнинг сабаби юрак тўхташи бўлган. Томошабинлардан бири хонанда ҳаётининг сўнгги онларини видеога муҳрлаган.
Димитровградликлар Фания Халиулловани истеъдодли қўшиқчи ва педагог сифатида танилган. У татар миллий байрамларининг беқиёс бошловчиларидан эди.
Изоҳ (0)