5 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲни содир этганликда айбланаётган қозоғистонлик автобус ҳайдовчиси Саратов вилояти суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Буюртма автобус ва юк поезди 2018 йил 17 ноябрда Саратов вилоятининг Озинск туманидаги темир йўл кесишмасида тўқнашди. Ҳодиса оқибатида автобусда бўлган 7 кишидан 5 нафари — Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Қозоғистонлик автобус ҳайдовчиси ва унинг шериги оғир жароҳатланди.
Полиция 61 яшар ҳайдовчи темир йўл кесишмасида светофорнинг ман этувчи сигнали ва товушли сигнализацияга риоя этмаганлигини аниқлади ва жиноий иш қўзғади. У 7 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)