21—22 январь кунлари футбол бўйича Италия А Сериясининг 20-тур баҳслари доирасида сўнгги 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган «Милан» жамоаси сафарда «Женоа» меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Барча голлар учрашувнинг 2-бўлимида урилди. 72-дақиқада Фабио Борини Андреа Конти узатмасини голга айлантирган бўлса, 83-дақиқага келиб миланликлар ҳужумчиси Сусо жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Милан» клуби «Женоа» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.
Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ювентус» клуби ўз майдонида «Кьево»ни синовдан ўтказди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида Дуглас Коста узоқ масофадан кучли зарб билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни очди (1:0). 1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Эмре Жан—Дуглас Коста—Пауло Дибала комбинацияси ярим ҳимоячи Жаннинг голи билан якунланди (2:0). Томонлар қисқа танаффусга йўл олди.
2-бўлимнинг 84-дақиқасида Даниэле Ругани «Кьево» дарвозасига тўп киритиб, ғалабани мустаҳкамлади (3:0).
Шу тариқа «Ювентус» клуби «Кьево»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
А Серия 20-тур баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
20-тур баҳслари
21 январь, душанба
«Женоа»—«Милан» 0:2
Голлар: 0:1 – 72 Борини, 0:2 – 83 Сусо.22 январь, сешанба
«Жувентус»—«Кьево» 3:0
Голлар: 1:0 — 13 Дуглас Коста, 2:0 — 45 Эмре Жан, 3:0 — 84 Ругани.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)