Гватемалада йўловчи автобусида портлаш қурилмаси ишга туширилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Ҳодиса оқибатида олти киши яраланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаммадан кўра 19-ёшли қиз кўпроқ жабрланган. Хабарда қайд этилишича, у ҳайдовчидан пул ундириш мақсадида уни қўрқитган ва қурилмани тўсатдан ишга тушириб юборган.
Ҳукумат қизнинг бирор бир жиноий гуруҳга алоқадорлигини текширмоқда.
Изоҳ (0)