Абхазияда Россия базасига қарашли уч нафар ҳарбий зирҳли ҳарбий машинанинг дарага тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Машина доимий дислокация пунктига ҳайдаб борилган. Воқеа 18 январь куни ҳарбий машина тоғли полигондан қайтаётганда, тоғнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қисмида содир бўлган.
Натижасида икки ҳарбий хизматчи жабрланган. Улар вертолётда туман ҳарбий шифохонасига етказилган. Уларнинг аҳволи қандайлиги маълум қилинмаган.
Тахминларга кўра, машина техник носоз бўлган ёки ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаган.
Изоҳ (0)