Чеченистон расмийлари «Грозний» телерадиокомпанияси ва маҳаллий газеталарда ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумот учун кечирим сўраладиган махсус кўрсатув ва рукнлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда республиканинг миллий сиёсат бўйича вазири Жамбулат Умаров маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Ижтимоий тармоқлар билан ҳисоблашишга тўғри келиши — бу факт. Бироқ бу ерда аёллар, беморларга нисбатан қўпол ҳазиллар билдирилса, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатилса, бунга қандай хотиржам муносабатда бўлиш мумкин? Ёлғон маълумот туфайли турли миллат ва динга мансуб бир-бирини калтаклаш, қонини тўкишга бориши мумкин. Биз уни тарқатган кимсани қаердан қидирамиз? У ўзининг никини алмаштирган ва бемалол бошқа фейк хабарларни тарқатаётган бўлади», — таъкидлаган Умаров.
Чеченистонлик мансабдор Россия маданият вазири Владимир Мединскийнинг тармоқ фойдаланувчиларини «паспортлаштириш» лозимлиги ҳақидаги фикрларига қўшилишини билдирган.
Изоҳ (0)