Вашингтонда «шатдаун» давом этаёгани ва давлат хизматчиларининг иш ҳақи тўланмаётгани сабабли уларга бепул тушлик бериладиган ошхона очилди. Бу ҳақда «Korrespondet.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, ошхона World Central Kitchen гуманитар ташкилоти томонидан очилган. Унда АҚШ давлат хизматчилари ва унинг оила аъзоларига бепул тушлик берилган.
Аввалроқ, канадалик авиадиспетчерлар бир ойдан бери маошсиз ишлаётган АҚШлик ҳамкасбларига юзлаб пицца буюртма қилгани, Кенжа Жорж Буш эса бир ойдан бери маош олмаган махфий хизмат ходимларига пицца олиб бергани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)