21 январь куни Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади.
Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ ёрдам беради.
Дарвоза ортида қатарлик Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита — Шри-Ланкадан.
Учрашув Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)