16 январь, чоршанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг «C» гуруҳида 3-тур учрашувлари якунига етди.
«C» гуруҳида Жанубий Корея терма жамоаси Хитой термасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
Қирғизистон термаси эса Виталий Люкснинг ҳет-трики (24, 51, 77-дақиқаларда) эвазига Филиппинни мағлуб этди ва плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Энди Александр Крестинин шогирдлари плей-оффга чиқиш учун бошқа гуруҳлардаги ўйинларнинг якунланишини кутади.
Осиё Кубоги
3-тур баҳслари
16 январь, чоршанба
«C» гуруҳи
Жанубий Корея—Хитой 2:0
Голлар: 1:0 — 14, пенальти Уи Жо Ҳванг, 2:0 — 51 Мин Жаэ Ким.Қирғизистон—Филиппин 3:1
Голлар: 1:0 — 24 Виталий Люкс, 2:0 — 51 Виталий Люкс, 3:0 — 77 Виталий Люкс, 3:1 — 80 Штефан Шрек.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)