• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Эктор Купер: ​«Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз​»

    Осиё Кубоги—2019 мусобақаси сўнгги тури доирасида 17 январь, пайшанба куни Япония—Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Ўйиндан олдин аргентиналик мутахассис Эктор Купер ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    «Эртага Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Лекин биз фақат эртанги баҳс ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Чунки 1/8 финалга чиқиб бўлдик. Баъзи футболчиларга дам берамиз. Ўйинчилар жароҳат олмасликлари учун уларни ўйлашимиз керак. Мақсадимиз Японияни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқчига чиқиш», — дея сўз бошлади Купер.

    — Муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифаси бажарилди. Эртага таркибда қандай ўзгаришлар бўлади? Японияга қарши қандай сюрприз бор?

    — Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Лекин дастлабки икки учрашувда 180 дақиқа давомида ўйнаган футболчиларга дам берамиз. Бундан ташқари сариқ карточкаси бор ўйинчиларни ҳам асраймиз. Африка Кубогида жамоа яхши ўйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим. Кейин ўша ўйинчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб қолганди. Ўша тажрибадан кейин ҳозир ўзгаришлар қилмоқчиман. Айнан кимлар захирада қолишини бугунги машғулотдан кейин аниқлаб оламиз.

    — Олдин Африка кубогида иштирок этгансиз. Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?

    — Эртага таркибда ўзгариш бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ — мақсадимиз Японияни мағлуб этиш. Таркибдаги 23 нафар футболчи майдонга тушишга тайёр. Рақиб Австралия бўладими ёки бошқами фарқи йўқ, исталган жамоа сюрприз тақдим этиши мумкин. Агар сен Осиё Кубогини қўлга киритмоқчи бўлсанг, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш керак. Осиё Кубогидаги жамоалар даражаси Африка Кубогидан юқорироқ туради.

    — Японияни тўхтатиш вақти келди деб ҳисоблайсизми?

    — Статистикани ҳурмат қиламан. Бироқ бу — тарих. Футболда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Ўйин пайтида статистика ёки олдинги ўйинлар ҳақида ўйламаймиз. Масалан, Уммон билан ўйинларда биз кўпроқ ютқазган эканмиз, бироқ Осиё Кубогида уларни мағлуб этдик.

    — Япония ҳақида нима дейсиз? Уларнинг кучли ва кучсиз томони нимада? 

    — Бу ҳақида ўзим биладиган нарсаларни ҳозирги матбуот анжуманида айтиб ўтирмайман. Рақиб ҳақида фақат учта жиҳатни келтиришим мумкин: тарихи буюк, прессинги кучли ва тезкор жамоа. Аммо ҳар қандай кучли жамоани ҳам мағлубиятга учратиш мумкин. Биз шунга ҳаракат қиламиз.

    — Эртага ўйиндан кейин иккита йўл бор. Ал-Айнда қолиб Австралияга қарши баҳсга тайёргарлик кўриш ёки Шаржага қайтиш. Сизга қайси бири маъқул?

    — Аввало мен фақат ютишни хоҳлайман. Энг муҳими уч очко. БААда ҳамма шаҳар чиройли. Мен шаҳар ажратмайман. Бизга қилинаётган шароитлар зўр. Қайси шаҳарда бўлишнинг фарқи йўқ.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    16.01.2019, 19:20   Изоҳ (0)   33097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик чемпион спортчилар эндиликда имтиҳон топширмасдан мураббийлик қилиши мумкин

    16.01.2019, 15:56

    Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига энди Бош вазир раислик қилади

    16.01.2019, 15:49

    Осиё Кубоги—2019. Равшан Эрматов Эрон—Ироқ учрашувини бошқаради

    15.01.2019, 15:30

    Ўзбекистон—Япония баҳсини бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

    15.01.2019, 15:19

    Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши асосий таркибини эълон қилди

    13.01.2019, 19:51

    Ўзбекистон—Туркманистон. Учрашув олдидан статистика нима дейди?

    13.01.2019, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.