Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2018 йилда ўғил болаларга энг кўп Мустафо исми, қиз болаларга эса Солиҳа исми қўйилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegramдаги канали хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 2018 йил давомида туғилган 7785 нафар чақалоққа Мустафо, 7030 нафар қизалоққа эса Солиҳа исми қўйилган. Яна қайси исмлар кўп қўйилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

«Kun.uz»нинг ёдга солишича, 2017 йил якунларига кўра Азизбек ва Мадина Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар рўйхатида етакчи бўлганди.

Маълумот учун, 2018 йил давомида ФҲДЁ органларида 400,9 минг нафар ўғил бола, 367,4 нафар қиз бола учун, жами 768,3 минг нафардан кўпроқ туғилганлик қайд этилган бўлиб, бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди