Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида 14 январь куни очиқ олов билан эҳтиётсиз муомала қилиш оқибатида она ва бола куйиш жароҳатини олди.
ИИВ ахборотига кўра, М.С. исмли аёл уйи ҳаммомини истиш мақсадида ўтин ёқиб, унинг устидан керосин ёқилғисини сепган. Натижада аланга ҳосил бўлган.
Оқибатда аёлнинг ўзи ва у билан бирга бўлган 10 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олиб, касалхонага ётқизилган.
«Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)