Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда 36 та хорижий сафарни амалга ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».
Унинг айтишича, давлат раҳбари 20 январь куни йил ҳисобидан иккинчи сафарга — Германияга йўл олади. Берлинда президент Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 17—18 январь кунлари Ҳиндистоннинг Гужарат штатида ўтказилган «Жўшқин Гужарат—2019» халқаро инвестиция саммитида иштирок этиб қайтди.
«Айни пайтда Шавкат Мирзиёевни Бельгия, Швейцария, Канада, Япония, Болгария, Беларусда кутишмоқда», — деб ёзади интернет-нашр.
Изоҳ (0)